Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кўра тўғри йўл тутишига ишонса, ўз ижтиҳоди билан етган ҳукмни ташлаб, ишончлироқ деб билган мужтаҳиднинг ижтиҳодига эргашиши жоиз. Абу Мусо ўз фикридан кечиб, Алийнинг сўзини олгани, Зайд Убай ибн Каъбнинг сўзини олгани, Абдуллоҳ Умарнинг сўзини олгани ҳақида саҳиҳ хабарлар бор. Абу Бакр р.а. ва Умар р.а.лар ўз фикрларидан кечиб, Алий р.а.нинг сўзини олганлари ҳақида ҳам кўп воқеалар ривоят қилинган. Кўриниб турибдики, мужтаҳид бошқанинг ижтиҳодига ишонч ҳосил қилса, ўз ижтиҳодини ташлаб, бошқанинг фикрига эргашиши мумкин экан. Бироқ, ўз ижтиҳодидан кечиб бошқага эргашиши бу ўринда вожиб эмас, жоиздир.

 

3.   Агар халифа мужтаҳид истинбот қилган ҳукмга хилоф ҳукмни жорий этса, мужтаҳид ўз ижтиҳодини ташлаб, халифа жорий этган ҳукмни олиши вожиб. Чунки имомнинг буйруғи зиддиятни йўқотиши ва барча мусулмонларга ўтишига саҳобалар иттифоқ қилганлар.

 

4.   Мусулмонларнинг манфаатлари учун, уларни бирлаштириш мақсадида мужтаҳид ўз ижтиҳодидан кечиб, мусулмонларнинг иттифоқи кўзда тутаётган ҳукмни олиши вожиб. Худди Усмонга байъат қилинаётган пайтда содир бўлган воқеадагидек. Ривоят қилинадики, Абдураҳмон ибн Авф одамлар билан бирма-бир махфий гаплашиб чиққач, ҳаммани жамлади. Минбарга чиқиб узоқ дуо қилганидан сўнг, Алийни чақириб қўлидан ушлади-да: «Оллоҳнинг китоби, расулининг Суннати ва Расулуллоҳс.а.в.дан кейинги Абу Бакр ҳамда Умар р.а.ларнинг раъйи билан иш тутишга мен билан байъат қиласанми?», деди. Шунда Алий р.а.: «Оллоҳнинг китоби, Расулуллоҳс.а.в.нинг Суннати ва ўз ижтиҳодим орқали етган раъйим билан иш тутишга байъат қиламан», деди. Абдураҳмон Алийнинг қўлини қўйиб юборди-да, Усмонни чақирди. Унинг қўлини тутиб: «Оллоҳнинг китоби, расулининг Суннати ва Расулуллоҳс.а.в.дан кейинги Абу Бакр ҳамда Умар р.а.ларнинг раъйи билан иш тутишга мен билан байъат қиласанми?», деб сўради. Усмон: «Оллоҳумма наъам» (ҳа), деб жавоб берди. Шунда Абдураҳмон Усмоннинг қўлини тутган ҳолда масжид шифтига қараб: «Эй Оллоҳ, ўзинг эшитиб, ўзинг гувоҳ бўл», дея уч марта такрорлаб, Усмон билан байъат қилди. Сўнг масжиддаги кишилар байъат қила бошлади. Алий ҳам одамлар орасини ёриб ўтиб, байъат қилди. Бу воқеадан кўриниб турибдики, Абдураҳмон мужтаҳиддан, яъни Алий ва Усмондан ўз ижтиҳодларидан воз кечиб, барча масалаларда Абу Бакр ва Умар р.а. ижтиҳодларига эргашишни талаб қилди. Саҳобаларнинг барчаси бунга рози бўлиб, Усмонга байъат қилдилар. Ҳатто ўз ижтиҳодини ташлашга кўнмаган Алий р.а. ҳам шу аснода Усмонга байъат қилди. Аммо ўз ижтиҳодини ташлаб бошқага эргашиш вожиб эмас, балки жоиздир. Чунки Алий р.а. ўз ижтиҳодини ташлаб Абу Бакр ва Умар р.а.нинг ижтиҳодига эргашишга кўнмаган пайтда ҳеч ким Алийнинг бу ишини қораламади. Демак, ўз ижтиҳодини ташлаб бошқага эргашиши вожиб эмас, жоиз экан.

 

Юқоридагилар ўзи амалда ижтиҳод қилиб, бирор масалада бир ҳукмга эришган мужтаҳид ҳақидаги фикрлар. Аммо мужтаҳид бирор масалада ижтиҳод қилмаган бўлса, бу масалада бошқа мужтаҳиднинг ижтиҳодини олиб қўя қолиши ҳам мумкин, чунки ижтиҳод фарзи кифоядир, фарзи айн эмас.

 

154-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260